Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    аукцион3

     

    Бугунги кунда "E-IJRO AUKSION" савдо майдончаси фаолиятини янада такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, иштирокчининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган онлайн аукцион ва электрон танловларни ташкил этишнинг янги, ягона механизми ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда бироздан сўнг батафсил махсус веб портал орқали танишишингиз мумкин бўлади.
    Муҳокамага қўйилиши кўзда тутилган Низом лойиҳаси асосида ўзгартирилиши кўзда тутилган асосий жиҳатлар қуйидагилар:

    тартиб 

    1. Аввалги тартибдаги 7 босқичли рўйхатдан ўтиш тизими бекор қилиниб, икки босқичли механизм асосида рўйхатдан ўтиш тартиби тасдиқланади.
    2. Аввал 16 йўналиш бўйича ўнлаб ҳужжатлар асосида иш кўрилган бўлса, янги тартибда ягона ҳужжат асосида савдолар ўтказилади.
    3. Агарда мулкка таъқиқ қўйилган бўлса, ушбу мулк аукцион савдосига чиқарилмайди.
    4. Мулклар 30 кун аввал аукцион савдоларига чиқарилади. Энди ўша кундан бошлаб нарх белгиланиши мумкин.
    5. Фуқаролик кодекси талабига кўра, аукцион ўтказиш муддати чегараланмайди. Савдолар энг юқори нарх тасдиқлангунига қадар давом этади.
    6. Эндиликда аукцион савдоларини истаган шахс e-auksion.uz сайтида рўйхатдан ўтмасдан туриб реал вақт режимида кузата олади.
    Янги тартибнинг ўзига хос жиҳатларидан бири, оператор ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағлари буюртмачи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, мулкка нисбатан аукцион ғолибида эътирозлар бўлмаса буюртмачига ўтказиб берилади.
    Ишлаб чиқилган янги тартибда иштирокчилар манфаатларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилган бўлиб, буюртмачилар ҳам ўз мулкларни савдога чиқаришда аукцион ўтказиш шартларига қўшимчалар киритиши мумкин.
    Шунингдек, янги низом асосида яратиладиган дастурий таъминотда савдога боғлиқ бўлган барча идора ва ташкилотлар интеграция қилинади, мобил илова имкониятлари кенгайтирилади ҳамда хорижлик иштирокчилар учун рўйхатдан ўтиш ва аукционда қатнашиш имконияти яратилиши режалаштирилган.
    Электрон онлайн аукционларни ўтказиш жараёнида орттирилган тажриба асосида ишлаб чиқилаётган янги тартибни асосий мақсади – аукцион жараёнини такомиллаштириш ва соддалаштириш ҳамда иштирокчи манфаатларини ҳимоя қилишдир. Ушбу тартиб e-auksion.uz савдо майдончасининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади.

     

    Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
    “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech