Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    kpi1

    Давлат иштирокидаги корхоналар ижро органи фаолияти самарадорлиги муҳим кўрсаткичларининг 2020 йил 9 ойлик натижалари бўйича

    МАЪЛУМОТ

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорига мувофиқ ҳар бир давлат иштирокидаги корхонада самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда – СМК) жорий этилиши ва ижроия орган фаолиятининг натижалари баҳоланиши белгиланган.

    2020 йил 1 декабр ҳолатига кўра 2731 та давлат иштирокидаги корхоналардан 885 таси фаолиятсиз, тугатиш жараёнида, банкрот, банклар ва суғурта компаниялари (банк ва суғурта компаниялари учун СМК мажбурий эмас) бўлганлиги сабабли СМК жорий қилинмаган. СМК жорий қилиниши лозим бўлган 1846 та давлат иштирокидаги корхоналардан 1360 таси (74%) бўйича СМК натижалари Агентлик расмий веб-сайтига жойлаштирилган.

    Баҳолаш натижалари қуйидагиларни кўрсатмоқда.

    1. 613 таси ёки 45,1 фоизи юқори даражада (100 фоиздан ортиқ);
    2. 138 таси ёки 10,1 фоизи етарли даражада (90 фоиздан ортиқ);
    3. 169 таси ёки 12,4 фоизи ўрта даражада (80 фоиздан ортиқ);
    4. 255 таси ёки 18,7 фоизи етарли даражада эмас (60 фоиздан ортиқ);
    5. 79 таси ёки 5,8 фоизи паст даражада (40 фоиздан ортиқ);
    6. 106 таси ёки 7,8 фоизи қониқарсиз даражада (40 фоиздан кам бўлса).

     

    kpi1

     

     

     

     

     

     

    kpi2

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech