Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    Advertisement

    Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги бозорларнинг сотилиши ҳақида турли маълумотлар тарқатилмоқда. Чиндан ҳам бозорлар сотиляптими?

    Аввал ҳам маълум қилинганидек, жорий йил 27 октябрда Президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда мамлакатимиздаги 500 дан ортиқ бозор ва савдо комплекслари алоҳида ёндошув асосида ислоҳ қилиниши ҳақида топшириқ бор. Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли вазирликлар, идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилган.

    Ҳозирги кунда Агентлик томонидан бозор ва савдо комплексларининг молиявий кўрсаткичлари ва мулкий масалалари ўрганилмоқда ва қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб бориляпти.

    Юқоридагиларга асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушларининг сотилиши (хусусийлаштирилиши) масаласида қуйидагиларни маълум қилади:

    • бугунги кунда республикадаги бозор ва савдо комплексларини сотиш жараёни хали бошлангани йўқ;
    • бу жараён Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилингандан кейин, унда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади;
    • норматив ҳужжатларни қабул қилиш бўйича амалдаги тартибга асосан қарор лойиҳаси махсус веб порталда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, билдирилган фикр ва мулоҳазалар, вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари фикр-мулоҳазалари эшитилади;
    • шу билан бирга соҳа мутахассислари, халқаро экспертлар, мустақил кузатувчилар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида давра суҳбати кўринишида муҳокама ташкил қилинади, бу жараён ОАВда ёритилади;
    • муҳокама натижалари асосида қайта ишланган қарор лойиҳаси Адлия вазирлигининг юридик экспертизаси асосида Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
    • бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушларнинг савдоларга қўйилиши, сотилиши ва сотишдан кейинги мониторинг жараёнлари қонунчилик талаблари асосида Агентлик расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлари ва ОАВда доимий равишда ёритиб борилади.

    Фармонда белгиланганидек, бундан асосий мақсад илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган бозор ва савдо комплексларини замонавий кўринишга келтириш, санитария-гигиена талаблари даражасида сақлаш, бозор фаолияти учун зарур инфратузилмани шакллантириш ҳисобланади.

    Барча оммавий-ахборот воситалари вакилларига бозорлар ва умуман хусусийлаштириш билан боғлиқ бошқа масалаларда бизга мурожаат қилишларини сўраймиз. Барча саволларга жавоб беришга тайёрмиз. Бугунги кунда агентликнинг 1082 кол-маркази 24/7 режимида, 71 259-21-37 ишонч рақами ишлаб турибди. Шунингдек, Агентлик ахборот хизматининг 71 259-20-90 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech