Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Октябрь 2024

21 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

555 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 101,6 млрд сўм бўлган 722 та лот 126,3 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 10 та 
  • бошланғич нархи 35,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 42,1 млрд сўм 
  • Оҳангарон туманида жойлашган бошланғич нархи 15,6 млрд сўм бўлган «Гулобод-мева сабзавотчилик полизчилик ва чорвачилик» МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 20,3 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 18 та 
  • бошланғич нархи 17,6 млрд сўм 
  • сотилган нархи 18,9 млрд сўм 
  • Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган бошланғич нархи 4,2 млрд сўм бўлган АЖ "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" балансидаги бино 4,4 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 49 та 
  • бошланғич нархи 798,9 млн сўм
  • сотилган нархи 1,1 млрд сўм 
  • Андижон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 396,6 млн сўм бўлган Тошкент шаҳар кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси балансидаги иншоот қисми 436,3 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 204 та 
  • бошланғич нархи 8,7 млрд сўм 
  • сотилган нархи 17,1 млрд сўм
  • ер майдони 9,9 га
  • Хоразм вилояти Хазорасп туманидан бошланғич нархи 682,9 млн сўм бўлган тўқимачилик махсулотлари фаолияти билан шуғулланиш учун 80 сотих ер участкаси 4,7 млрд сўмга сотилди. 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 74 та 
  • бошланғич нархи 30,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 36,3 млрд сўм 
  • Тошкент шаҳар Чилонзор туманидан бошланғич нархи 12 млрд сўм бўлган савдо дўкони 15,7 млрд сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 2 062 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 16,02 трлн сўм бўлган 144 778 та лот савдога қўйилган.

2659 Чоп этиш