Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Январь 2023

27 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

6 000 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 25,4 млрд сўмлик 1 324 та мулк 35,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулки:

  • Сони 9 та
  • Бошланғич нархи 19,9 млрд сўм
  • Сотилган нархи 24,5 млрд сўм
  • Наманган шаҳридаги нархи 8,4 млрд сўмлик "Асакабанк" АЖга қарашли маьмурий бино - иншоотлар ва асбоб - ускуналар тўплами 13,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси:

  • Сони 33 та
  • Бошланғич нархи 160,9 млн сўм
  • Сотилган нархи 817,9 млн сўм
  • Нукус шаҳридаги йиллик ижара ставкаси 13,3 млн сўм бўлган Қорақалпоғистон Тиббиёт институтининг бўш турган ошхонаси 51,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 109 та 
  • Бошланғич нархи 1,03 млрд сўм 
  • Ер майдони 5,3 га
  • Ургут туманидаги нархи 8,6 млн сўмлик иссиқхоналар қуриш учун 12,3 сотих ер участкаси 413,1 млн сўмга сотилди.
  • Шаҳрисабз туманидаги нархи 14,2 млн сўмлик кўп қаватли уй-жой қуриш учун 4,8 сотих ер участкси 850,6 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 37 та 
  • Бошланғич нархи 8 млн сўм 
  • Сотилган нархи 286,1 млн сўм
  • Навоий шаҳридаги нархи 0,2 млн сўмлик кўчма савдо жойи 4,8 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 2 745 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, бошланғич нархи 8,9 трлн сўм бўлган 143 195 та лот савдога қўйилган.

2074 Чоп этиш