Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Апрель 2025

Айрим ижтимоий тармоқларда Низомий номидаги педагогика университетининг ётоқхоналари сотувга қўйилиши юзасидан билдирилган фикрларга расмий муносабат

Айрим ижтимоий тармоқларда талабалар ётоқхоналарининг сотилиши бўйича нотўғри талқин қилиш каби фикрларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Маълумки, бугунги кунда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (кейинги ўринларда – Университет) Тошкент шаҳрининг та ҳудудларида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тегишли қарорларга асосан талабаларга қулайликлар яратиш мақсадида Университет ўқув биноларини ягона мажмуада бирлаштирган ҳолда Янги Тошкент шаҳри ҳудудидан танланган 40 гектар ер майдонида Университетнинг замонавий янги кампусларини барпо этиш назарда тутилган.

Мазкур кампусда талабалар учун замонавий кутубхона ва ётоқхона қурилиши ҳам инобатга олинган.


Ушбу кампусни молиялаштириш манбалари сифатида Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва унинг Тошкент шаҳрида бўшайдиган бино ва иншоотларини босқичма-босқич сотишдан тушадиган маблағлар белгиланган.

Ҳозирги кунда Янги Тошкент шаҳри ҳудудида Университетнинг янги замонавий кампусларини қурилиш ишлари бошланган.

Шу ўринда, 2025 йилга мўлжалланган хусусийлаштириш дастурида Университетнинг бино ва иншоотлари унинг сўровига асосан босқичма-босқич оммавий савдоларга чиқариладиган объектлари тасдиқланган ҳамда изоҳ қисмида уларни сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкент шаҳрида Университет кампусларини қуриш учун Университетга мақсадли йўналтирилиши белгиланган.


Шунга кўра, Янги Тошкент шаҳри ҳудудида Университет учун янги кампус битказилибталабалар унга кўчиб ўтганидан сўнг, ётоқхоналардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилади.

90 Чоп этиш