Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Апрель 2020

Давактив агентлиги ходимлари Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонламоқда

2025 йилги яшариш ва янгиланиш рамзи бўлган Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» бош ғояси асосида кенг нишонланмоқда ҳамда анъанавий равишда умумхалқ сайиллари ўтказилмоқда. 

Давлат активларини бошқариш агентлиги тизими ходимлари ҳам Тошкент шаҳрининг «Наврўз» ва «Анҳор» боғларида жорий йилнинг 20-21 март кунлари ўтказилаётган халқ сайлларида ҳамда у ерда ташкил этилган тадбирларда фаол қатнашмоқда.

Жумладан, халқ сайли дастурлари доирасида Арқон тортиш”, “Куч синашиш”, «Камондан ўқ узиш», “Варрак учириш каби миллий ўйинларимизда фаол иштирок этган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Давактив агентлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шу билан бирга, бу йилги Наврўзи олам муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, Давактив агентлиги марказий аппаратида узоқ йиллар фаолият юритиб нафақага чиққан меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга байрам муносабати билан Давактив агентлиги жамоаси номидан турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар топширилди.

16 Чоп этиш