655 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 136,2 млрд сўм бўлган 711 та лот 167,4 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 14 та
- бошланғич нархи 9,4 млрд сўм
- сотилган нархи 11,5 млрд сўм
- Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жойлашган бошланғич нархи 4,9 млрд сўм бўлган «АWP» МЧЖ ҚК устав фондидаги 50 фоиз давлат улуши 5,2 млрд сўмга сотилди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 9 та
- бошланғич нархи 5,3 млрд сўм
- сотилган нархи 8,1 млрд сўм
- Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ балансидаги меҳмонхона биноси 1,7 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 34 та
- бошланғич нархи 549,3 млн сўм
- сотилган нархи 1,3 млрд сўм
- Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 7,5 млн сўм бўлган Навоий шаҳар адлия бўлими балансидаги бинонинг бўш турган хонаси 107,6 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 276 та
- бошланғич нархи 97,1 млрд сўм
- сотилган нархи 118,9 млрд сўм
- ер майдони 21,6 га
- Тошкент шаҳар Сергели туманидан бошланғич нархи 72,7 млрд сўм бўлган логистика маркази омборхона ва офис бинолари қуриш учун 7,35 гектар ер участкаси 76,3 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 189 та
- бошланғич нарх 3,5 млрд сўм
- сотилган нарх 3,8 млрд сўм
- ер майдони 617 га
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 66 та
- бошланғич нархи 14,6 млрд сўм
- сотилган нархи 17,2 млрд сўм
- Наманган вилояти Наманган шаҳридан бошланғич нархи 4 млрд сўм бўлган савдо мажмуаси ва умумий овқатланиш шохобчаси 4,1 млрд сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 1 954 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 15 трлн сўм бўлган 142 290 та лот савдога қўйилган.