Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Март 2025

Давактив агентлиги коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ISO 37001:2016 стандарти сертификатини янгилади

 
 Давактив агентлигида ISO 37001:2016 халқаро стандартига асосан Коррупцияга қарши менежмент тизимининг мувофиқлик сертификатини топшириш юзасидан “Management Certification” МЧЖнинг Менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи раҳбари Р.Хакимов билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: ISO 37001:2016 - бу ташкилотларда коррупцияга қарши самарали тизимни яратиш учун халқаро моделни ўз ичига олган дунёдаги биринчи халқаро стандарт ҳисобланади ва 3 йил муддатга берилади.

ISO 37001:2016 сертификати Давактив агентлигининг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланган давлат мулкини бошқариш, ҳисобини юритиш ва хусусийлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳоловчи ва риэлторлар хизматини сертификатлаштириш йўналишларида коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандарт талабларига мувофиқлигини кўрсатади.

Учрашувда томонлар мазкур халқаро сертификатнинг аҳамияти, халқаро стандарт талаблари бўйича амалга ошириладиган ишлар, назорат аудитини ўтказиш тартиби, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашишди.

Учрашув якунида, Давактив агентлигига коррупцияга қарши менежмент тизимининг ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги юзасидан халқаро ва миллий сертификатлар топширилди.

85 Чоп этиш