Давактив агентлигининг 2024 йил 13 декабрдаги “Хива Плаза” МЧЖ ва “Хива Локомотив” МЧЖлардаги 100% давлат улушларини (кейинги ўринларда – “Активлар”) cотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Давактив агентлиги талабгорларни мажбуриятга эга бўлган тижорат таклифларини тайёрлашда Активларни молия-хўжалик фаолиятини комплекс таҳлил қилиш учун қўшимча муддат бериш тўғрисидаги мурожаатларига мувофиқ, хусусийлаштириш бўйича консультант “RSM” компаниясининг тавсиясига асосан, барча талабгорларга Активларни сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш муддатини 2025 йил 20 февраль куни соат 23:59га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.
Шу билан бирга, Консультант томонидан рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида савдо жараёнларига янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ишлари параллел равишда амалга оширилади ва Активларни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Expression of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш давом эттирилади.
Активни хусусийлаштириш жараёнининг Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги аввалги чоп этилган эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни қўшимча тарзда хабардор қилиб борилишини таъминлайди.
Дисклеймер
Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги ва "RSM"нинг Активларни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва "RSM" ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:
(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;
(ii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги ва "RSM" томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;
(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;
(iv) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.